Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Помпео: «Трамп Шимолий Кореяга ёрқин келажак ваъда қилмоқда»

Помпео: «Трамп Шимолий Кореяга ёрқин келажак ваъда қилмоқда»

Фото:«Foreign Policy»

АҚШ давлат котиби Майк Помпео агар Шимолий Корея ядровий қуроллардан бутунлай воз кечса, Трамп бу давлатга ёрқин келажак ваъда қилганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Президент Трамп Шимолий Кореяга ёрқин келажак ваъда қилди. Бунинг учун ушбу мамлакат ядровий қуроллардан бутунлай воз кечиши керак», – деган Майк Помпео Пхенянда Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чхол билан иккинчи учрашуви арафасида.

Бугун Помпео ва Шимолий Корея мулозимларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда ядровий қуроллардан воз кечиш ва ўзаро муносабатларни меъёрига келтириш бўйича музокалар ўтказилди.

Биринчи учрашув кеча уч соат давом этган эди.

Бугун кечки пайт Майк Помпео Токиога йўл олади. Кунчиқар юртда Япония ва Жанубий Корея ташқи сиёсат маҳкамалари раислари билан учрашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг