Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон фуқароларига Россияга бормай туриш тавсия қилиняпти

Қирғизистон фуқароларига Россияга бормай туриш тавсия қилиняпти

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 22 март куни Москвадаги «Крокус сити ҳалл» концерт залида содир бўлган ва кўп сонли одамларнинг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган теракт, шунингдек, Россия бўйлаб кучайтирилган хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш чоралари муносабати билан фуқароларга айрим тавсияларини бермоқда.

Жумладан:

  • Россия Федерациясига бориш учун узрли сабаблари бўлмаган фуқаролар қўшимча хавфсизлик чоралари ва давлат чегараси орқали киришда кучайтирилган назорат режими бекор қилинмагунча унинг ҳудудига саёҳат қилишдан вақтинча тийилиши;
  • саёҳатни режалаштирган фуқаролар Россия Федерацияси ИИВнинг веб-сайтида (mvd.ru) мамлакатга киришда чекловлар мавжудлигини олдиндан текшириши;
  • Россия ҳудудида илгари бўлган вақтида икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга мамлакатга киришга рухсат берилмаслиги ва ушбу тартиб билан боғлиқ оқибатлар келиб чиқмаслиги учун унинг ҳудудига боришдан бош тортишлари;
  • Россия Федерацияси ҳудудида бўлган фуқаролар эса гавжум жойларга бормасликлари, шунингдек, ҳар доим ўзлари билан Россия ҳудудида қонуний бўлишларини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб юришлари;
  • жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз фаолияти доирасида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қонуний талабларига риоя қилиш кабилар тавсия қилинмоқда.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг