Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон ўзининг биринчи сунъий йўлдошини коинотга учирди

Қирғизистон ўзининг биринчи сунъий йўлдошини коинотга учирди

Фото: Kg.news

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қўшма Штатлардаги Ванденберг ҳаво кучлари базасидан сунъий йўлдош учириш маросимида иштирок этди.

Қирғизистон Республикаси ўзининг биринчи миллий сунъий йўлдошини Ернинг қуйи орбитасига учирди. Президент Садир Жапаров АҚШга ташриф давомида Калифорниядаги Ванденберг ҳаво кучлари базасида бўлиб ўтган учириш маросимида қатнашган.

Учиш Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги қўшма лойиҳа доирасида SpaceX Falcon 9 ракетаси томонидан амалга оширилди.

Космик кема орбитага бир гуруҳ сунъий йўлдошлар таркибида учирилди. У Бишкекда жойлашган махсус Миссияни бошқариш марказидан бошқарилади.

Натижада олинган сунъий йўлдош тасвирлари ва маълумотлари Қирғизистоннинг давлат рақамли тизимлари ва суперкомпьютерлари билан бирлаштирилади. Улар музликлар, яйловлар ва сув ресурсларини кузатиш, фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олишни аниқлаш ва табиий офатларни (сел, кўчкилар, қурғоқчилик ва ёнғинлар) прогноз қилиш учун мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг