Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон президенти ҳам ишчи ташриф билан Россияга боради

Қозоғистон президенти ҳам ишчи ташриф билан Россияга боради

Жорий йилнинг 8-9 май кунлари Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тоқаев ишчи ташриф билан Россияга боради.

Тоқаев Твер вилоятидаги Иккинчи жаҳон урушидаги энг йирик жангларнинг бирида ҳалок ббўлган 100 ва 101-ўқотар двизияси аскарлари шарафига қурилган мемориални зиёрат қилади.

Шунингдек, у Москва вилоятидаги Трубино қишлоғига кўмилган амакиси Қасим Балтаев қабрига ҳам боради.  

Ржев шаҳри ҳимояси учун 22 мингдан зиёд қозоғистонлик жангга киргани айтилади.

Қасим-Жўмарт Тоқаев 9 май куни эса РФ президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Иккинчи Жаҳон урушининг 78 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ҳарбий парадда иштирок этади.

Kazinform хабарига кўра, мазкур тадбирга МДҲ давлатлари раҳбарлари таклиф қилинган.

Аввалроқ. Қирғизистон ОАВ мамлакат президенти Садир Жапаровнинг Россияга учиб кетгани ва уни Москвада Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Глузин кутиб олгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг