Қозоғистонга киришни пуллик қилиш таклиф этилди
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги чет элликлардан мамлакатга кириш учун тўлов тўлашни талаб қиладиган қонун тузатишларни таклиф қилди.
Мазкур таклиф «Очиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» давлат порталидаги лойиҳда эълон қилинган.
Ушбу ташаббус пуллик электрон кириш рухсатномаларини беришни ўз ичига олади. Ички ишлар вазирлиги уни 2026 йил августидан декабригача босқичма-босқич амалга оширишни таклиф қилмоқда. Лойиҳа муаллифлари электрон рўйхатдан ўтиш миграция жараёнларини самаралироқ кузатиш ва ҳужжатларни қайта ишлаш жараёнини соддалаштиришга ёрдам беради, деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги мамлакатга кирувчилар ҳақида батафсилроқ маълумот олади.
Ҳужжатда кириш нархи ҳақида аниқ гап йўқ. Ички ишлар вазирлиги тушган маблағлардан миграцияни назорат қилиш учун рақамли инфратузилмани модернизация қилиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва уни сақлаш учун фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Лойиҳа 17 августгача жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter