Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоқ курашчиси АҚШда кутилмаганда вафот этди

Қозоқ курашчиси АҚШда кутилмаганда вафот этди

Қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Мухамбет Куатбек Америка Қўшма Штатларида вафот этди, деб хабар берди «Zakon.kz».

«Эркин кураш бўйича 2014 йилги ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Мухамбет Куатбек 27 ёшида оламдан ўтди», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, спортчи АҚШда вафот этган.

Мухамбет Куатбек 2014 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 54 килограммгача вазн тоифасида ғолиби. Ўша йили у 58 килограммгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.

2016 йилда 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган. 2017 йилда 55 килограмм вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалида ўзбекистонлик Жаҳонгирмирза Туробовга имкониятни бой бериб, кумуш медалга эга чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг