Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия Арманистондаги элчисини чақириб олди: сабаб номаълум

Россия Арманистондаги элчисини чақириб олди: сабаб номаълум

Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин маслаҳатлашувлар учун Москвага чақириб олинди, дея баёнот берди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова. У бошқа ҳеч қандай батафсил маълумот бермаган.

Москва ва Ереван ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда, жумладан, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти орқали ҳам ёмонлашган. 8 май куни Арманистон бу йил КХШТ фаолиятини молиялаштиришдан «тийилиши»ни маълум қилганди.

9 май куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян МДҲ давлатларининг бошқа раҳбарларидан фарқли равишда Қизил майдондаги Ғалаба парадига бормади. 

2024 йил февралида Пашинян мамлакат «де-факто» КХШТга аъзоликни аллақачон тўхтатиб қўйганини айтди. 2023 йилда Арманистон қўшма машғулотлар ва ташкилот саммитида иштирок этишдан бош тортди ва ташкилотга ўз вакилини юбормади.

Пашинян Озарбайжон билан кескинлик юз берганда КХШТ унинг мамлакатига ёрдам бермаганидан шикоят қилган. Кейинчалик АҚШ ва Европа Иттифоқи Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади ва КХШТ фақат ҳар икки томонни хотиржам бўлишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг