Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия чемпиони ғойиб бўлди

Россия чемпиони ғойиб бўлди

Москвада ўсмирлар ўртасида фигурали учиш бўйича Россия чемпиони Алина Горбачева ғойиб бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлигига унинг онаси хабар берди.

«Ҳозирча Алина ҳақида маълумот йўқ. Қидиришда давом этяпмиз, бизда фақат камералардан олинган тасвирлар, унинг паркга қандай кирганидан бошқа ҳеч нарса йўқ. Энди ит билан кинолог келди, улар қидиришади. Аммо орадан анча вақт ўтди», — деди Екатерина Горбачева.

28 август, душанба куни спортчи қиз Москвадаги Чкалов аренасини тарк этиб, Владимир черкови томон йўл олади. Қейин эса қирғоқдаги паркка борган. Охирги марта камералар спортчини Волоколамск шоссеси, 67-уй яқинида қайд этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Алина Горбачева Москва дарёсида — Покровская қирғоғида чўкиб кетган бўлиши мумкин, у ердан унинг буюмлари топилди. Ҳудудга фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қидирув-қутқарув гуруҳи ва полиция чақирилган. Мутахассислар сув ҳудудини текширишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг