Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Украинага қаттиқ зарба берди

Россия Украинага қаттиқ зарба берди

Украинанинг бир қатор ҳудудлари 29 декабр куни Россия ракеталари зарбасига учради. Маълумотларга кўра, 150 га яқин ракета учирилган. Яқин ўртада Россия томонидан бундай кўламдаги ҳужумлар кузатилмаганди. 

Украина Бош прокуратураси ва полицияси ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сонини эълон қилди.

Украина Миллий полициясига кўра, маҳаллий вақт билан соат 13:00да йирик ракета отишмаси оқибатида 18 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани маълум бўлган. Яна 132 киши жароҳатланган.

Aввалроқ мамлакат бош прокурори Aндрей Костин камида 16 киши ҳалок бўлгани ва 97 киши яраланганини маълум қилганди. Ярадорлар орасида камида 6 ва 8 ёшли икки бола бор, дея қўшимча қилди у. Унинг сўзларига кўра, қидирув ишлари давом этмоқда.

Вилоят маъмуриятларининг маълумотларига кўра, ўлганларнинг умумий сони аллақачон 20 дан ортиқ. Биргина Запорожеда олти киши қурбон бўлди, 12 киши эса жароҳатланди. 

Президент Зеленский мазкур ҳужумларга жавоб бўлишини ваъда қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Украина уч кун аввал Россиянинг йирик десантчи кемасини портлатиб юборганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг