Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда нефтни қайта ишлаш ҳажми энг паст даражага тушди – Bloomberg

Россияда нефтни қайта ишлаш ҳажми энг паст даражага тушди – Bloomberg

2026 йил июль ойида Россия нефтни қайта ишлаш ҳажмининг ўртача кўрсаткичи суткасига 3,91 миллион баррелни ташкил этди. Bloomberg агентлиги маълум қилишича, бу 2005 йил март ойидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, бу ўтган йил июль ойидаги ўртача даражадан 1,4 миллион баррелга кам.

Financial Times аввалроқ Украина зарбалари оқибатида Россия нефтни қайта ишлаш қувватларининг 20–40 фоизини йўқотган бўлиши мумкинлигини ёзган эди.

OPEC маълумотларига кўра, Россияда нефть қазиб олиш ҳам қисқарган. Июнь ойида мамлакатда суткасига 8,928 миллион баррел хом нефть қазиб олинган бўлиб, бу камида 2024 йил февралдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг