Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рублни янги йилда нималар кутмоқда? Экспертлар кутилмаларни эълон қилди

Рублни янги йилда нималар кутмоқда? Экспертлар кутилмаларни эълон қилди

Таҳлилчилар 2024 йилнинг биринчи чорагида рубл курси бир доллар учун 85-88 рубл атрофигача мустаҳкамланишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда РБК экспертлар сўровига асосланиб хабар бермоқда.

SberSib таҳлилчиси Юрий Попов март ойи охиригача бир доллар 85 рублга бўлишини кутмоқда. Унинг қайд этишича, бунга Марказий банк томонидан бюджет қоидасига кўра валюта сотилиши сабаб бўлади. Росбанк эксперти Юрий Тулинов 2024 йилнинг биринчи чорагида бир доллар учун 88 рубл курсини прогноз қилмоқда.

Октябр-ноябр ойларида рубл нефт нархининг ошиши ва экспортчилар томонидан валюта тушумларини мажбурий сотиш тўғрисидаги фармоннинг киритилиши туфайли бироз мустаҳкамланди. Бироқ, декабр ойида нефт нархининг пасайиши туфайли тенденция салбий томонга ўзгарди.

Мутахассисларнинг фикрича, валютани мажбурий сотиш ҳақидаги фармон бекор қилиниб, президентлик сайловлари ўтказилгандан кейин вазият ўзгариши мумкин. Бироқ, экспорт даромадлари оқимининг камайиши туфайли заифлашиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россияда миллионлаб ўзбекистонлик муҳожирлар ишлайди ва улар жўнатаётган маблағлар бир неча миллиард долларга нисбат берилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг