Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони эфиопиялик мингга яқин маҳбусни озод қилмоқда

Саудия Арабистони эфиопиялик мингга яқин маҳбусни озод қилмоқда

Фото: «AFP»

Саудия Арабистони ҳукумати Эфиопия бош вазири Абий Аҳмаднинг ар-Риёдга расмий ташрифи асносида мамлакатда сақланаётган мингга яқин эфиопиялик маҳбусни озод қилмоқда. Бу ҳақда Эфиопиянинг «Fana» нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Жами минг нафар эфиопиялик маҳбус озод қилинади», — дея маълумот берган Африка давлати нашри.

Аввалроқ Эфиопия ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонида тутқунликда сақланаётганларни озодликка чиқариш бўйича музокара олиб борилгани ҳақида хабар қилганди.

Саудия Арабистонида жазоланадиган ўн минглаб хорижликларнинг асосий қисмини миграция қонунчилигини бузганлар ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг