Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонда қўлга олинганлар сони ошмоқда

Тожикистонда қўлга олинганлар сони ошмоқда

Фото: Xabar.uz

Тожикистон хавфсизлик хизматлари Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида терактлар уюштиришни режалаштирган жами 15 нафар фуқарони қўлга олди.

Бу ҳақда Asia Plus нашри хабар берди. Уларнинг «Крокус сити холл» теракти иши бўйича гумонланувчиларга алоқадорлиги номаълум.

«Уларнинг барчаси бир занжирнинг бўлаги бўлиб, биргаликда ҳаракат қилганми ёки уларнинг ҳар бири Россия ва Тожикистонда алоҳида-алоҳида теракт уюштирмоқчи бўлганми, ҳозирча номаълум», — дейди Asia Plus манбаси.Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар Наврўз тадбирларига теракт амалга оширмоқчи бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўққиз нафар Тожикистон фуқароси ушланганди. Шунингдек, Москвадаги терактда айбланаётганларнинг Тожикистондаги қариндошлари ҳам сўроқ қилингани хабар қилинди.

Шунингдек, Тожикистондаги сўроқ жараёнлари шахсан президент Эмомали Раҳмон назоратида экани ҳам маълум қилинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг