Трамп Хитойда Ким Чен Ин билан учрашиши мумкин
АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан жорий ҳафтада Хитойда учрашиши мумкинлигини айтди, деб хабар берди CBS News.
Доналд Трамп учрашув масаласи Хитой раҳбари Си Цзиньпинга боғлиқлигини айтди.
Трампнинг биринчи муддатида Ким билан тўғридан-тўғри дипломатия олиб борилди, аммо Пхеньянни ядровий қуролдан воз кечишга кўндиришга уринишлар муваффақиятсизликка учради.
Ўшандан бери Шимолий Корея ўзининг ядровий ракета салоҳиятини кенгайтирди, Россия ва Хитой билан алоқаларни мустаҳкамлади. Трамп Шимолий Кореяни ядровий куч деб атади, бу даъво Ғарбда ҳам, минтақада ҳам тан олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари ўртасидаги тарихий уч томонлама учрашув Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида бўлиб ўтади. У 19 ноябрь куни Шэньчжэнда бўлиб ўтиши режалаштирилган ва келишувга эришилган.
Оқ уй учрашувнинг асосий мавзуси кенг қамровли ядровий қуролларни назорат қилиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўлишини маълум қилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter