Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиядаги сайловда ким ғалаба қозонади? Сўровнома натижалари

Туркиядаги сайловда ким ғалаба қозонади? Сўровнома натижалари

Туркия фуқароларининг аксарияти уч кундан кейин – 28 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Бу ҳақда Bianet сўровномаларга асосланиб хабар бермоқда.

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 52,7 фоизи Туркия раҳбарини ёқлаган.

Қайд этилганидек, давлат раҳбарининг рақиби, мухолифатчи Кемал Қиличдорўғли респондентларнинг 47,3 фоизини қўллаб-қувватламоқда.

Шу билан бирга, баъзи сайловчиларнинг фикри ўзгариши истисно этилмайди, чунки Туркия президентлик тизими жорий қилинганидан бери биринчи марта овоз беришнинг иккинчи босқичига эҳтиёж сезмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг