Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эфиопияда Boeing 737 авиаҳалокатга учради. 157 киши ҳалок бўлди

Эфиопияда Boeing 737 авиаҳалокатга учради. 157 киши ҳалок бўлди

Фото: «Global Look Press»

Эфиопияда Ethiopian Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолёти авиаҳалокатга учраши оқибатида унинг бортида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Алининг хабарига кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортида 149 нафар йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси, жами 157 киши бўлган. Содир бўлган авиаҳалокатда ҳеч ким омон қолмаган.

Самолёт Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадан Кения пойтахти Найробига йўл олиш учун ҳавога кўтарилганида ҳалокатга учраган. Унинг бортида хорижлик йўловчилар ҳам бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг