Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«WASP-107b» сайёрасида гелий борлиги аниқланди

«WASP-107b» сайёрасида гелий борлиги аниқланди

Халқаро тадқиқот гуруҳи «Hubble» космик телескопининг  инфрақизил спектрометри асбобидан фойдаланиб, Ердан 200 ёруғлик йили узоқликдаги «WASP-107b» сайёрасида гелий борлигини аниқлади. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Ушбу сайёрада гелий водороддан кейин энг кўп учрайдиган элемент. Қуёш тизимидаги Юпитер ва Сатурн сайёралари асосан гелийдан таркиб топган. Бугунгача бошқа сайёраларда гелий борлиги маълум эмас эди», – дейди Англиянинг Эксетер университети докторанти Жессика Спок.

Дунё атмосферасининг юқори қисмида гелий борлигига эътибор қаратган Спок инфрақизил ўлчовлар Ер юзига ўхшаш бошқа сайёраларнинг атмосфераларини тадқиқ қилиш имконини беришини айтди.
«WASP-107b» бугунгача кашф этилган бошқа сайёралар орасида энг паст интенсивга эга. Юпитер билан бир хил ўлчамга эга, лекин массаси унинг 12 фоиз массасига тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг