Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой сувости кемалари ишлаб чиқаришда АҚШни ортда қолдирди

Хитой сувости кемалари ишлаб чиқаришда АҚШни ортда қолдирди

Фото: Freepik

Хитой 2021–2025 йиллар оралиғида сувга туширилган сувости кемалари сони ҳамда уларнинг умумий сув сиғими бўйича АҚШни ортда қолдирди, деб хабар берди Naked Science нашри. Таъкидланишича, бу рақамлар Тинч океанидаги ҳарбий-денгиз кучлари мувозанати борасидаги хавотирларни янада кучайтиради.

«Боҳайдаги юксалиш» (Boomtime at Bohai) деб номланган ҳисобот Хитой кемасозлик верфларининг сунъий йўлдош орқали олинган суратлари таҳлилига асосланган бўлиб, улар ишлаб чиқариш ҳажмини баҳолаш имконини беради. Таъкидлаш керакки, Пекин ўз флотининг сони ҳақидаги рақамларни ҳеч қачон ошкор қилмайди.

Naked Science маълумотига кўра, 2021–2025 йилларда Хитой умумий сув сиғими 79 минг тоннага тенг 10 та атом сувости кемасини фойдаланишга топширган. Худди шу даврда АҚШ 7 та субмаринани сувга туширган, уларнинг жами сув сиғими 61,2 минг тонна.

Таққослаш учун: 2016–2020 йилларда Хитой жами 3 та (25,3 минг тонна), АҚШ 7 та (61,2 минг тонна) сувости кемасини ишлаб чиқарган.

Юқорида фақат сувга туширилган сувости кемалари ҳақида гап кетмоқда, улар тўлиқ қуриб битказилгани ёки қуролли кучлар сафига қабул қилингани ҳисобга олинмаган.

Хитой флотининг кескин кенгайиши АҚШ сувости кемасозлигида кузатилаётган муаммолар фонида юз бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг