Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония Россияга қарши санкциялар пакетини кенгайтирди

Япония Россияга қарши санкциялар пакетини кенгайтирди

Япония ҳукумати Украина атрофидаги вазият туфайли Россияга қарши санкцияларни кенгайтирмоқда. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

Япония янги чекловлар пакети доирасида 3 февралдан радиоактив материаллар, вакциналар ва тиббий маҳсулотлар, шунингдек, роботлар экспортига тақиқ жорий қилмоқда.

Ҳаммаси бўлиб, янги рўйхат 80 дан ортиқ бандларни ўз ичига олади.

Япония ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Токио 27 январдан бошлаб Россиянинг 49 компанияси ва ташкилотига экспортни тақиқлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг