Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда тўфон ортидан кучли зилзила содир бўлди

Японияда тўфон ортидан кучли зилзила содир бўлди

Япониянинг Хоккайдо оролида 6,6 балли зилзила содир бўлди, дея хабар беради «Sabah.com.tr».

АҚШ Геологик тадқиқотлар маркази (USGS)нинг маълум қилишича, ер силкиниши Томакомаи шаҳрининг 27 километр ғарбида, ернинг 33,4 километр қаърида юзага келган.

«Кёда» ахборот агентлигининг хабар беришича, Япония ҳукумати матбуот котиби Ёшихиде Суга Япония бош вазири Шинзо Абэй зилзиладан зарар кўрганларга ёрдам бериш бўйича мутасаддиларга топшириқ берганини маълум қилди.

Хоккайдо оролида кузатилган табиий офат оқибатида ҳудудда электр энергияси узилган.

Саппоро шаҳрида телеканаллар намойиши тўхтаб қолган.

Эслатиб ўтамиз,4 сентябрь куни Япониянинг Сикоку, Хонсю ороллари ва бошқа ҳудудларига кучли тўфон ёпирилган эди. Тўфон туфайли 10 киши ҳалок бўлган, 300 дан зиёд киши жабрланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг