Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда янги орол пайдо бўлди

Японияда янги орол пайдо бўлди

Фото: «Mir24.tv»

Япониянинг NHK телеканали хабар беришича, Огасавара архипелагидаги сув ости вулқони ўрнида диаметри бир километр бўлган орол пайдо бўлган.

Aввалроқ, жума куни «Химавари» метеорологик сунъий йўлдоши мазкур ҳудудда 16 километрлик тутун ва кул устунини қайд этган. Кейинчалик вулқон устунининг баландлиги пасайиб кетган, лекин тошларнинг 60 километргача бўлган масофага отилиши давом этган. Якшанба куни Япония денгиз хавфсизлик хизмати ушбу ҳудудда диаметри бир километрга яқин бўлган янги оролни кашф этди.

Мазкур ҳудудда янги оролнинг пайдо бўлиши охирги марта 1986 йилда қайд этилган — у тахминан икки ой давомида мавжуд бўлган, шундан сўнг тўлқинлар таъсири остида қулаб тушган.

Метеорологлар ҳудуддаги кемаларни ҳушёрликни кучайтиришга чақиришмоқда, вулқон отилиши оқибатида ҳеч қандай зарар кўрилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг