Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байроқлар нимадан сўзлайди ёхуд рамзларга яширинган антиқа фактлар

Байроқлар нимадан сўзлайди ёхуд рамзларга яширинган антиқа фактлар

Байроқлар шунчаки рангли мато эмас, улар халқларнинг тарихи, қадриятлари ва орзу-интилишларини акс эттиради. Айримлари шакли билан, бошқалари эса ундаги ғайриоддий тасвирлар билан ҳайратга солади.

Масалан, Непал байроғи дунёдаги ягона тўртбурчак бўлмаган давлат байроғи. Швейцария ва Ватикан байроқлари квадрат шаклида. Мозамбик байроғида автомат, Бутан байроғида эса аждарҳо тасвирланган.

Филиппин байроғи мамлакат уруш ҳолатида бўлганда тескари — қизил қисми юқорига қаратиб кўтарилади. Парагвай байроғининг олд ва орқа томонида турли муҳрлар акс этган. Бразилия байроғидаги юлдузлар эса мамлакат осмонидаги юлдузлар манзарасини ифодалайди.

Ўзбекистон байроғи эса ўзининг рамзий маъноси билан алоҳида ажралиб туради. Унда қурол-яроғ, уруш ёки тажовузкорлик тимсоллари эмас, балки тинчлик, осойишталик, поклик ва янгиланиш ғоялари мужассам..

1991 йилда қабул қилинган байроғимиздаги мовий ранг — осмон ва сув, оқ ранг — тинчлик ва поклик, яшил ранг — табиат ва янгиланиш рамзи. Қизил чизиқлар ҳаёт томирларида оқаётган куч-қувватни, ҳилол эса мустақиллик ва янги даврни англатади. 12 юлдуз халқимизнинг қадимий қадриятлари, комиллик ва эзгуликка интилишини ифодалайди.

Дунё байроқлари орасида турли тарихий воқеалар, курашлар ва ғалабалар акс этган бўлса, Ўзбекистон байроғи тинч ҳаёт, инсон қадри, осойишта келажак ва эзгу ниятларни улуғлайди.

Байроғимиз нафақат мустақиллигимиз тимсоли, балки биз қандай юртда яшашни, фарзандларимиз қандай келажакда улғайишини исташимизнинг ҳам ифодасидир.

18 ноябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муборак азиз юртдошлар!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг