Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АИ-80 маркали бензин арзонлашмоқда

АИ-80 маркали бензин арзонлашмоқда

Фото: Xabar.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ билан биргаликда АИ-80 маркали бензин маҳсулоти бошланғич нархлари шаклланилиши юзасидан ўтказган таҳлиллар ва ишлаб чиқариш жараёнидаги баъзи харажатларнинг камайтирилиши ҳисобига 1 литр бензин маҳсулоти нархи 7 555 сўмдан 6 500 сўмга ёки 16 фоизга арзонлаштирилишига эришилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Биржа савдоларида жорий йил 10-14 январдаги АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси учун 2021 йил 15-19 ноябрдаги ҳафталик котировкага нисбатан ўртача 9,6 млн сўмдан 6,7 млн сўмгача ёки 30 фоизга пасайишига эришилди, дейилади хабарда.

Кўрилаётган чоралар ўз навбатида, ички бозорда чакана нархлар пасайишига ижобий таъсир этди ва АЁҚШларда сотилаётган АИ-80 маркали бензин нархлари 6 000-6 500 сўмгача ёки 25 фоизгача арзонлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг