Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марадонанинг «Порше» автомобили кимошди савдосида: Қанчага сотиларкан?

Марадонанинг «Порше» автомобили кимошди савдосида: Қанчага сотиларкан?

Фото: «Vsyako.net»

Бир пайтлар футбол афсонаси Диего Марадонга қарашли бўлган, чекланган миқдорда чиқарилган кабриолет — «Porsche 911 Type 964 Carrera 2» машинаси кимошдида сотилади. Бу ҳақда «Bonhams» сервиси хабар берди.

Ушбу туркум машиналари 1992 йили 1,2 мингта чиқарилган ва биттасини ўша йили Марадона сотиб олган.

Ўшанда Испаниянинг «Севилья»сида тўп сураётган Марадона бу машинасидан асосий транспорт воситаси сифатида фойдаланган.  Айтишларича, бу машина билан Марадона светофорнинг қизил чироғида 180 км/соат тезликда ўтиб кетиб, полицияга тушган экан.

Фото: «Bonhams»

1993 йили футболчи Аргентинага қайтади, машинани эса Майорка (Мальорка) оролида яшовчи автомобиллар коллекционерига сотиб кетади. Машинани у йигирма йилча сақлаган.

2013-2016 йилларда машина эгалари бир неча марта алмашиб, ҳозирги эгаси қўлига етиб келади.

Чиққанига салкам 30 йил бўлган, қўлдан-қўлга ўтгани билан, машина унча «эзиб» минилмаган — атиги 120 минг километр йўл босган, холос. Ҳолати ҳам аъло даражада.

Шунинг учун ҳам машинани 150-200 минг еврогача сотишни чамалашяпти. Кимошди савдолари 3 мартдан 10 мартгача ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг