Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Kia ва Hyundai Ўзбекистонда нархларни оширди

Kia ва Hyundai Ўзбекистонда нархларни оширди

Ўзбекистонда «ишлаб чиқариладиган» Kia K5 ва Seltos нархлари 30-40 млн сўмга ошди. Шунингдек, Hyundai нархлари 10%-12%га кўтарилди.

Корея авто ишлаб чиқарувчилари март ойида Ўзбекистон бозорида нархларни сезиларли даражада оширди.

Ўзбекистонда тайёр машина бутловчи қисмларидан йирик тугунли йиғиш усули билан ишлаб чиқариладиган Kia K5 ва Kia Seltos кескин қимматлашди. Ўртача нарх ўсиши 10%-11%ни ташкил этди. Айрим позициялар 40 млн сўмдан ошиқроққа қимматлашди.

Kia шу йил бошидан буён иккинчи маротаба сотувга чиқариш нархларини оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, автомобил нархига киритилган 3 фоизли солиқнинг бекор қилинишига қарамай, авто ишлаб чиқарувчиларининг ҳеч бири нархларни пасайтирмади.

Нархлар ўсиши Украинадаги уруш фонида рўй берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг