Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Немислар «Rolls-Royce Cullinan»ни 2 миллион долларга узайтириб беришади (фото)

Немислар «Rolls-Royce Cullinan»ни 2 миллион долларга узайтириб беришади (фото)

Фото: «Top Gear»

«Klassen» тюнинг-компанияси дизайнчилари дунёдаги энг қиммат серияли чиқарилувчи йўл танламас — «Rolls-Royce Cullinan»нинг узунлиги етарли эмас деган тўхтамга келишди. Уларнинг назарида яна бир метр қўшилса «Роллс-Ройс» ҳақиқий лимузинга айланади. Аммо шу бир метр учун машина («Rolls-Royse Cullinan Limo»)нинг нархига 2 миллион доллар қўшилади, дея хабар берган «Top Gear».

Фото: «Top Gear»

Оддий «Rolls-Royce Cullinan»нинг нархи — 325 000 доллар, тюнинг қилиниб узайгатирилгач, унинг номи ҳам узаяди — «Rolls-Royse Cullinan Limo» ва умумий нархи 2 миллион долларга айланади.

Фото: «Top Gear»

Тюнингдан сўнг машинанинг умумий узунлиги 6,357 метрга етган. Албатта, икки миллион бекорга кетмайди: баллистик ҳужумдан еттинчи даражали ҳимояга эга. Тўққизинчи даражалисини ҳам буюртма қилиш мумкин, фақат бунинг учун яна пул тўлаш керак. Немислар бекорга ишлашмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг