Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Олтин рақам» эгалари учун хушхабар! Автомобиллар рақамлари алмашмайди

«Олтин рақам» эгалари учун хушхабар! Автомобиллар рақамлари алмашмайди

Давлат рақами белгиларининг халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқлигини таъкидлаш жоиз.

Фото: «Gazeta.uz»

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси Ўзбекистонда автомобиль рақамлари халқаро рақамларга алмаштирилиши ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

«Бугун, 20 апрель куни интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда автомототранспорт воситалари учун амалдаги давлат рақам белгилари алмаштирилиши тўғрисида турли маълумотлар тарқалди.

Юқоридагиларга асосланиб қуйидагиларни маълум қиламиз.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 116-сонли қарорига асосан автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни самарали ташкил этиш мақсадида 2017 йилнинг октябрь ойидан автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намунаси жорий этилди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 131-сонли қарорига асосан ҳозирги кунда амалда бўлган автомототранспорт воситалари учун миллий давлат рақами белгиларининг халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқлигини таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 18 апрель куни тасдиқланган ПҚ-3673-сонли «Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан транспорт воситаларига тегишли қоғоз ҳужжатларни, ушбу ҳужжатлардаги барча маълумотларни транспорт воситалари эгаларининг ID-карталарига киритган ҳолда бекор қилиш, амалдаги давлат рақам белгиларини халқаро намунадаги давлат рақам белгиларига алмаштиришни кўзда тутувчи, транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимини яратиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифи маъқулланган. Бундан кўриниб турибдики, республикамиз ҳудудида транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимини яратиш, ушбу соҳага ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича босқичма-босқич фаолият олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида эса фақатгина транспорт воситаларини ҳисобга олишнинг замонавий тизимини яратиш ҳақида сўз юритилмоқда», дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармасининг «Kun.uz»га йўллаган расмий жавобида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг