Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон автомобилларини энг кўп қайси давлатларга сотди?

Ўзбекистон автомобилларини энг кўп қайси давлатларга сотди?

Фото: Xabar.uz

2021 йилнинг I чорагида хорижий давлатларга қиймати 87,4 млн долларга тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Қайд этилишича, енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн долларга ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8 468 дона) экспорт қилинган. Бу экспортнинг деярли 95 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистон енгил автомобиль етказиб берган давлатлар:

  • Қозоғистон — 82,6 млн;
  • Украина — 1,5 млн;
  • Афғонистон — 1,3 млн;
  • Қирғизистон — 963,3 минг;
  • Озарбайжон — 444,7 минг;
  • Россия — 313,0 минг;
  • Тожикистон — 134,4 минг доллар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг