Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Такси»нинг 20 йиллик юбилейи нишонланди

«Такси»нинг 20 йиллик юбилейи нишонланди

Фото: «filmpro.ru»

«Францияда 17 апрель куни машҳур «Такси» фильмининг 20 йиллик юбилейи нишонланди. Фильм илк бор 1998 йилнинг апрелида катта экранга чиққан эди. Унинг режиссёри Люк Бессон юбилей куни янги «Такси-5»ни тақдим этди», — деб ёзмоқда ТАСС.

Бессоннинг айтишича, у илк фильм учун сценарийни 30 кунда ёзиб тугатган. Шунга қарамай, ўзи «Бешинчи элемент» билан банд бўлгани сабабли фильмни суратга олиш жараёнида шахсан қатнаша олмаган. Бессон фақат фильм учун актёрларнигина танлаб берган ва суратга олишни Жерар Пиресга топширган. Аммо суратга олиш жараёни бошланишидан саккиз кун аввал Пирес отдан йиқилиб, жароҳат олади ва Жерар Кравчикни ўзига ўринбосар этиб тайинлайди.

Фильм учун сценарий 30 кунда ёзилган бўлса, уни суратга олиш ундан ҳам камроқ – 27 кунда тугаган. Картинада бирданига олтита машина суратга тушган. Ҳар бир машина муайян вазифани бажарган. Биринчиси – автомобилнинг классик версияси, иккинчиси машинанинг турли модификациялардан кейинги вариантини акс эттирган, учинчисида интерьер билан боғлиқ саҳналар олинган, тўртинчиси мутахассис пойгачи машинани сездирмасдан бошқариши учун қўшимча рул билан жиҳозланган, бешинчиси пойгалар учун, олтинчиси эса саёҳат учун мўлжалланган бўлган. Картинада профессионал пойгачилар каскадёрлик қилган.

Фильм катта шуҳрат қозонгач, Люк Бессон унинг давоми — «Такси-2», «Такси-3», «Такси-4» ва ниҳоят «Такси-5» филмларини суратга олди. Айни дамда картинанинг бешинчи қисмини Францияда 1,2 миллион киши томоша қилишга улгурди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг