Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UzAuto Motors талабгир автомобил сотувини тўхтатди

UzAuto Motors талабгир автомобил сотувини тўхтатди

Ўзбекистонда Chevrolet Equinox автомобилларини етказиб бериш тўхтатилади. Бу ҳақда UzAuto Motors матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, моделлар қаторини янгилаш стратегияси сабабли Chevrolet Equinoxнинг ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилиши тўхтатилади.

Ушбу моделни етказиб бериш бўйича шартномаларни олиш учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.

Компания дилерлик марказлари билан биргаликда Equinox сотиб олиш учун аввалдан шартнома тузган сўнгги мижозларга тўлиқ етказиб бериш таъминланишини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг