Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йигитчанинг «Спарк» «ови» бароридан келмади

Йигитчанинг «Спарк» «ови» бароридан келмади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2020 йил 05 май куни соат 08:00 да 28 ёшли Д.Б. Шаҳрихон тумани Дўстлик МФЙ ўрамидан ўтган «Шаҳрихон-Қува» автомашина қатнов қисмининг мол бозор рўпарасида турган 23 ёшли И.А.га тегишли бўлган «Spark» русумли автомашинани салонидан моддий қимматликларни яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида олд ўнг томон эшик қулфини темир жисм ёрдамида бузиб очаётган вақтда И.А.нинг отаси Х.И. томонидан ушлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик жиноятига суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Д.Б.дан автомашина эшик қулфини бузишда фойдаланган темир жисм ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Д.Б. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг