Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

200 минг сўмлик пулларни ишлатишда эҳтиёт бўлинг

200 минг сўмлик пулларни ишлатишда эҳтиёт бўлинг

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда Учтепа туманида яшовчи А.С. 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаб, ҳар бирини 60 минг сўмдан сотиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 10 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюралар, жами 31 дона А4 форматдаги қоғозда чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар, рангли принтер ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг