Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3 ёшли қизча қаровсизлик туфайли ёнғинда ҳалок бўлди

3 ёшли қизча қаровсизлик туфайли ёнғинда ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро шаҳрида яшовчи Ш.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Оқибатда Ш.Б.нинг 3 яшар қизи куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин назоратсиз қолдирилган қизалоқнинг гугурт ўйнаганлиги оқибатида келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб, ўтамиз ИИВ аввалроқ, Термизда бир киши ис газидан заҳарланиб вафот этганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг