Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда кўк Жигули ёниб кетди

Андижонда кўк Жигули ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ҳозиргина Андижон, Шаҳрихонда кўк Жигули ёниб кетибди» сарлавҳали видеохабар юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

Унга кўра, кеча, 16 апрель куни соат 12:46ларда Шаҳрихон тумани Ортиш маҳалласи ҳудудида 1990 йилда туғилган фуқаро И.И. бошқарувидаги кўк рангли «ВАЗ 2101» русумли автомашина тўхтаб турган жойида салон ичидаги электр қисмидаги носозлик туфайли қисқа туташув оқибатида ёниб кетган.

Туман ФВБ ўт ўчирувчилари томонидан соат 13:07 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинда автомашинанинг двигатели ва салон қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиши ва атрофга ўтиб зарар етказиши ҳолатлари рўй бермаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг