Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автоблогер қўлга тушди, телефонидан порно маҳсулотлар топилди

Автоблогер қўлга тушди, телефонидан порно маҳсулотлар топилди

Иллюстратив сурат.

Ижтимоий тармоқларда блогер Бобур Ғаниев Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур хабар юзасидан баёнот берди. 

30 сентябр куни Учтепа тумани «Фарход»  бозори рўпарасида ўтказилаётган «Хавфсиз пойтахт» профилактик тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари Эпика автомашинасини тўхтатилган.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган Aброр Козубаевнинг (интернет тармоғида «Aброр блогер» номи билан танилган) ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда Эпика русумли автомашинада йўловчи сифатида ўтирган 1987 йилда туғилган Бобур Ғаниев (интернет тармоғида «Aвтоблогер Бобур Ғаниев» номи билан танилган) ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган. 

Шундан сўнг транспорт воситасининг ҳайдовчиси A.Козубаев, йўловчилари Б.Ғаниев ва О.Салимовлар Учтепа тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Б.Ғаниевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга тақдим етилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг