Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бекободда ҳалокатли ЙТҲ, қурбонлар орасида чақалоқ ҳам бор

Бекободда ҳалокатли ЙТҲ, қурбонлар орасида чақалоқ ҳам бор

Кеча, 22 май куни соат 12:40 ларда, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги Сирдарё-Деҳқонобод-Бекобод автомобиль йўлида ҳайдовчи Ж.Г. бошқарувидаги «Ваз-2104» ўзидан олдинда бўлган транспортни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши томонга чиққан ва рўпарасидан келаётган «Кобалт» автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида «Ваз-2104» русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.Г. ва «Кобалт»да бўлган йўловчи (2022 йилда туғилган) С.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, «Кобалт» ҳайдовчиси ва йўловчиси Н.И. ҳамда «Ваз-2104» йўловчиси А.С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг