Бешариқдаги фавқулодда ҳолат бўйича тезкор чоралар кўрилди
Бешариқ туманида юзага келган вазият юзасидан тезкор чоралар кўрилди.
Жорий йилнинг 1 май куни соат 21:41 да «112» тизими орқали Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида «Ворух Дашт» ва «Янгиқўрғон» МФЙларнинг айрим кўчаларидаги 90 дан ортиқ хонадон томорқаларига ёмғир сувлари киргани ҳақида хабар келиб тушди.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамда тегишли хизматлар зудлик билан етиб бориб, оқибатларни бартараф этиш ишларини бошлаб юборди. Ҳозирда барча зарур куч ва воситалар сафарбар этилган, вазият тўлиқ назоратга олинган.
Энг муҳими, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ҳудудда тозалаш ва тиклаш ишлари жадал давом этмоқда, вазият қисқа муддатда тўлиқ бартараф этилиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter