Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола тирик қолди (видео)

Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола тирик қолди (видео)

Скриншот

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бешинчи қаватдан йиқилиб тушаётган болани кўриб қолган етказув хизмати ҳайдовчилари чойшаб ёрдамида уни тутиб қолишга улгуришди. Бу ҳақда «Segodnya.ua» хабар берган.

Бола аввалига икки қават тепадаги балконга урилган, шовқинни эшитган бир неча ҳайдовчилар уни қутқариш учун югурган. Бола балкондан биринчи қаватдаги дўконни қуёшдан пана қилиб турган матога келиб тушган, кейин эса одамлар тутиб турган чойшабга.

Йиқилиш оқибатида боланинг оёғи шикастланди, у келиб урилган дўкон сотувчисининг эса қўли чиқди. Уларнинг ҳар иккиси касалхонага етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг