Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқдаги далаҳовлида фоҳишахона фош этилди

Бўстонлиқдаги далаҳовлида фоҳишахона фош этилди

Фото: «Depo.ua»

Кеча, 23 январь куни соат 16:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолати қайд этилди.

Таҳририятимизга келиб тушган хабар кўра, тумандаги «Озодбош Ширин Олма боғи» боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли далаҳовлида нафақаҳўр, 1951 йилда туғилган, А.Х. фоҳишахона сақлаб, Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Т.Б. ва Тошкент шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган, А.Ш.га 30.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун хона ажратиб бергани аниқланиб, ушланди.

Ҳозирда туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг