Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бойсундаги маиший буюмлар бозорида ёнғин бўлди

Бойсундаги маиший буюмлар бозорида ёнғин бўлди

5 февраль куни соат 02:50 ларда Бойсун тумани, А.Термизий кўчасида жойлашган ер майдонидаги маиший буюмлар бозорида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда, савдо комплексидаги 51 та савдо расталари ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига жиддий зарар етган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тан жароҳати олган фуқаролар мавжуд эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг