Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бойсунга сел келди (фото)

Бойсунга сел келди (фото)

Сурхондарё вилоятида М39 халқаро автомагистрал йўлининг Бойсун тумани «Чилонзор» маҳалласидан ўтган қисмини ва айрим хонадонларни сел босди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, сел 8 ноябр куни содир бўлган.

«Ҳозирда сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, йўлдаги лой-шағал аралашмасини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Транспорт ҳаракати тикланган. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан йўл бўйида жойлашган айрим хонадонлар ва бошқа объектларда сув тўпламларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани айтилади.

Аввлроқ «Ўзгидромет» 8-9 ноябрь кунлари кучли ёмғирлар натижасида сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг