Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги ёнғинда 9 киши қутқарилди

Бухородаги ёнғинда 9 киши қутқарилди

Кеча, 8 июл соат 16:47 да Бухоро шаҳрининг Абдулхолиқ Ғиждувоний МФЙ, Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар берилган.

Тўртта ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:51 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:03 да тўлиқ ўчирилган.

Маълум бўлишича, ертўланинг тахминан 20 квадрат метр майдонида чиқиндилар ёнган.

Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг кириш эшиги ва йўлакларини тутун қоплагани сабабли 1-2-3-қаватлардаги хонадонларда яшовчи 9 киши ФВВ қутқарувчилари томонидан зудлик билан эвакуация қилиниб, биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг