Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Coca-Cola Россия бозорларини тарк этмоқда

Coca-Cola Россия бозорларини тарк этмоқда

Coca-Cola компанияси Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда компания баёнотида айтилади.

«Coca-Cola компанияси Россиядаги фаолиятини тоʻхтатганини эълон қилди. Қалбимиз Украинадаги фожиали воқеаларнинг оқибатларини бошдан кечираётган одамлар биландир. Вазиятнинг ривожланишини кузатиш ва баҳолашда давом этамиз», — дейилади баёнотда.

РИА «Новости» маълумотларига кўра, дунёдаги энг йирик идишларни қуйиш ва тарқатувчи компаниялардан бири Coca-Cola Hellenic компанияси Москва ва Москва вилояти, Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарлардаги заводларига эга. Компания 28 мамлакатда бизнес юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг