Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дамас»нинг томида одам ташиган ҳайдовчи жаримага тортилди

«Дамас»нинг томида одам ташиган ҳайдовчи жаримага тортилди

«Дамас» томида одам ташиган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувидаги транспорт воситасининг тепа қисмида ўрнатилган юкхонага одам чиқариб олган ҳолда Шаҳрисабз кўчалари бўйлаб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик томонидан эътирозларга сабаб бўлди.

Видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилган. Шунингдек, ҳайдовчига Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тартиб ва меъёрлар бўйича тушунтириш берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг