Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ер думалоқ эмаслигини исботлайман деб ҳалокатга учради (видео)

Ер думалоқ эмаслигини исботлайман деб ҳалокатга учради (видео)

Фото: «Inhabitat.com»

Калифорния (АҚШ)да ҳаваскор ракетасоз, «Ясси Ер назарияси» тарафдори Майк Хьюз ҳалокатга учради. Кўнгилсиз ҳодиса Хьюзнинг ўзи томонидан ясалган, буғ кучи билан учувчи ракетанинг қулаши оқибатида рўй берди.

TMZ хабарига кўра, ҳодиса ўтган шанба куни содир бўлган. Хьюз ўз ракетасида самога йўл олганди. Воқеа жойида олинган видеога кўра, аппарат баландга кўтарилганида ундан қўндириш парашюти ажралиб тушган, аммо унда ҳеч ким бўлмаган. Қандайдир сабаб билан учувчи ракетадан чиқа олмаган ва ҳалок бўлган.

Бу Хьюзнинг илк парвози эмас: 2018 йилнинг март ойида ўзи ясаган ракетада 600 метргача баландликка кўтарилиб, Ерга парашютда эсон-омон қайтиб тушганди.

Аслида лимузин ҳайдовчиси бўлган Майк Хьюз ракетани ўз гаражида ясаганди. У Ер шар шаклида эмас, балки ясси деб ҳисобловчиларнинг энг фаолларидан эди, ўз қарашларини ижтимоий тармоқларда жуда қаттиқ ҳимоя қилиб келган. Хьюзнинг мақсади келажакда кучлироқ ракета қуриб, ўзининг ҳақ эканини ҳаммага исботлаш эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг