Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада қудуққа тушиб кетган бир киши ҳалок бўлди

Фарғонада қудуққа тушиб кетган бир киши ҳалок бўлди

17 июн куни Фарғона туманидаги уйларнинг бирида 50 метр чуқурликдаги қудуқни тозалаш мақсадида тушган фуқаро С.С.нинг бошига ичида турпоқ тўла темир челак тушиб, воқеа жойида вафот этган.

Уй эгаси С.С. томонидан қудуқни тозалаш ишлари олиб бораётган вақтда, пастга туширалаётган темир челак арқони узилиб кетган. Бошидаги ҳимоя каскаси борлигига қарамасдан фуқаро оғир тан жароҳати билан ҳалок бўлган.

Ҳодисани кузатиб турган фуқаро Р.Т. ёрдам бериш мақсадида чуқурликка тушади ва қайтиб чиқолмаган.

Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБ ходимлари зудлик билан белгиланган манзилга етиб борган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида, қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида 50 метрлик қудуқдан 2 нафар фуқаро олиб чиқилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг