Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада «Damas» ҳайдовчиси ўзганинг айби билан ҳалок бўлди

Фарғонада «Damas» ҳайдовчиси ўзганинг айби билан ҳалок бўлди

Фарғонада «Damas» поезд билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи қурбон бўлди.

«Миллар» дастурида қайд этилишича, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида аянчли ЙТҲ содир бўлган.

Олтиариқ-Марғилон темирйўл кесишмаси ҳаракатдаги поезд таркиби мавжудлиги сабабли транспорт воситалари учун ёпилган бўлган. «Damas» ҳайдовчиси темирйўл кесишмасидан ўтиш учун йўл очилишини кутиб турган вақтда орқасидан «Cobalt» автомобили катта тезликда келиб урилган. Натижада «Damas» зарбдан поезд вагонларига йўлига чиқиб кетиб, ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

«Cobalt» ҳайдовчиси жабрланувчига ёрдам бермасдан воқеа жойидан яширинган. Ҳозирда «Cobalt» автомобили ҳайдовчиси ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг