Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанговар патронлар сақлаб келаётган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Жанговар патронлар сақлаб келаётган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 20 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Мирсаид Барака кўчасида яшовчи Ю.В. нинг яшаш уйида «Тинтув» тергов ҳаракати ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида ушбу фуқаро яшаш уйида 2 дона ов қуроли, Калашников автомати (АК-74) учун мўлжалланган 27 дона 5.45 мм жанговор патронлар ва АКМ учун мўлжалланган 6 дона 7.62 мм жанговор патронлар, 6 дона 5.5 мм жанговор патронлар, 4 дона пахтовон патронлар, 4 дона 16 калибрли ов қуроли учун мўлжалланган жанговор патронлар, 6 дона 16 калибрли ов қуроли учун мўлжалланган гилзалар, 1 дона жанговор патрон ҳамда Макаров пистолети учун мўлжалланган 43 дона 9 мм жанговор патронлар, 1 дона ов қуролига тегишли бўлган затвор, 1 дона ов қуролига тегишли бўлган стволни, ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳолислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг