Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда архив сақловида бўлган ҳужжатлар «макулатура»дан топилди

Жиззахда архив сақловида бўлган ҳужжатлар «макулатура»дан топилди

Жорий йилнинг 7 май куни Жиззах вилояти давлат архиви сақловидаги ҳужжатлар йўқолганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзархив» агентлиги маълум қилди.

Жиззах вилояти давлат архиви сақловида бўлган ҳужжатларидан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган. Тезкор қидирув ишлари натижасида 2 660 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар Ш.Рашидов туманида жойлашган иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш масканидан қайтариб олиб келинган.

– Мазкур ҳолат бўйича, «Ўзархив» агентлиги томонидан Жиззах вилояти давлат архивида хизмат текширув ўтказилди. Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Жиззах вилояти прокуратурасига юборилган, дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг