Жиззахда болакай кир машина ичига қисилиб қолди

ФВВ қутқарувчилари томонидан Жиззахда кир машина ичида қисилиб қолган бола қутқарилди.
Кеча, 6 январ куни соат 18:40 да Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида бола эҳтиётсизлик оқибатида кир машинанинг қуритиш қисмида қисилиб қолганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида болакай соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, дейилади ФВВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter